«болаларга нисбатан зўравонлик» тегли мақолалар


Фарғонада қўрқитиб қўйиш учун ёш болани машина юкхонасига қамаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Кеча, 21:26

Фарғонада қўрқитиб қўйиш учун ёш болани машина юкхонасига қамаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйи деразасини тош отиб синдирган қўшни болани қўрқитиб қўйиш учун машинаси юкхонасига солиб ҳаракатланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда отасининг тазйиқларига учраган қизларга холаси васий бўлди
15 май 2024, 00:13

Қашқадарёда отасининг тазйиқларига учраган қизларга холаси васий бўлди

Қашқадарёда отасининг зўравонлигига учраган 16 ва 14 ёшли қизларнинг вазияти болалар омбудсмани назоратига олинганди. Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Қарши шаҳри ҳокими қарори билан уларга холаси васий этиб тайинланган.

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 апрель 2024, 15:33

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.

Самарқандда кишанланиб, машинага қамаб қўйилган бола ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди
17 март 2024, 14:31

Самарқандда кишанланиб, машинага қамаб қўйилган бола ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Самарқандда болага нисбатан зўравонлик — кишанланиб, машинага қамаб қўйилгани ҳақида хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Зўравонлик қилган педагоглар ҳар қандай вазиятда ҳам жавобгарликка тортилиши керак — болалар омбудсмани
24 январ 2024, 23:31

Зўравонлик қилган педагоглар ҳар қандай вазиятда ҳам жавобгарликка тортилиши керак — болалар омбудсмани

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик, номуносиб муомалага йўл қўяётган тарбиячи ва педагоглар ота-оналар норозилигини билдириш ё билдирмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда жавобгарликка тортилиши керак.

Бухорода боласини бешикка боғлаганча калтаклаб келган аёлга нисбатан жиноят иши очилди
15 январ 2024, 12:04

Бухорода боласини бешикка боғлаганча калтаклаб келган аёлга нисбатан жиноят иши очилди

Шофиркон туманида аёл 5 ёшли боласини 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларнинг реестри юритилади
21 ноябр 2023, 10:01

Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларнинг реестри юритилади

Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди. Унга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.

Шахноза Мирзиёева: Болаларга нисбатан зўравонлик мавжудлигига сабаб бўлаётган жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз
10 октябр 2023, 15:12 1

Шахноза Мирзиёева: Болаларга нисбатан зўравонлик мавжудлигига сабаб бўлаётган жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз

Ўзбекистонда 9 ой давомида болаларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Зўравонлик оқибатида 22 бола ҳалок бўлган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳасини тақдим этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг